16:32 / 12.01.2020
2 263

Хави борасидаги қарор бугун ҳал бўлади

Хави борасидаги қарор бугун ҳал бўлади
"Ал Садд" бош мураббийи Хави бугун "Барселона" бошқарувини ўз қўлига олиши ёки олмаслиги борасида қарор қабул қилиши керак.

Каталонияликлар бош директори Оскар Грау ва спорт директори Эрик Абидаль бугун Хави билан сўнгги учрашувни ўтказишади. Улар Хавини январдаёқ "Барселона"га қайтаришни исташмоқда. Бироқ Хави ёзда "Барселона"га қайтишни режалаштирмоқда.

Вальверденинг "Барселона"да қолиши эса Хавининг қарорига боғлиқ. Агарда у бугун "Барселона"га қайтишни истаса, душанба куни Вальверденинг истеъфоси эълон қилинади.

Бироқ "Ал Садд" ҳам Хавини ушбу мавсум якунига қадар қўйиб юборишни истамаяпти. Шу боисдан Хави ёздагина клубга қайтиши мумкин.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хави борасидаги қарор бугун ҳал бўлади