22:14 / 12.01.2020
2 778

Любинко Друлович Хитойга қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг нималар деди?

Любинко Друлович Хитойга қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Учршувдан сўнг Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи Любинко Друлович ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Учрашувнинг 1-қисмини яхши ўтказдик. Дастлабки таймда ўйинимиз анча қовушди, вазиятлар яратдик. Аммо уларнинг ҳаммасидан ҳам фойдалана олмадик. Биринчи бўлимнинг охирида ҳисобни очиб, ниятимизга эришдик.
Ойбек Бозоров менда яхши тассурот қолдирди. Ўз навбатида Хитой ҳам яхши ҳаракат қилди.

Эрон билан баҳсдан кейин ғалаба қозонишимиз шарт эди. 1 очко олгандик холос. Шу боисдан ҳам йигитларни яхши тайёрладик. Улар кўрсатмаларимизни аъло даражада бажаришди. Энди эътиборимиз кейинги турга қаратилади.

Бу 2-ўйинимиз. Кейинги турларда ўйиндан ҳам гол уришга интиламиз. Фақат пенальтилардан эмас. Ўйлаймизки, Жанубий Корея билан баҳсда ҳам ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритамиз.

Нурилло Тўхтасинов аслида асосий таркиб футболчиси, жуда кучли. Биз унга ишонамиз. Бу сафар эса Бозоровни синаб кўрдик. Сабаби унинг ўрнида ҳаракат қилган Ойбек Бозоров ҳимоя ва ярим ҳимояни боғлаб турадиган футболчи эди. Шунинг боисдан Ойбек майдонда кўп ҳаракат қилди. Бироқ у бироз чарчаб қолгани учун Тўхтасинов билан алмаштирдик. Бу ўзгариш самара берди. Иккаласидан кўнглим тўқ. Раҳмат ҳаммага
, - деди Любинко Друлович.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Любинко Друлович Хитойга қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг нималар деди?