
U-23 Осиё чемпионати "С" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Хитой - Ўзбекистон баҳси якунланди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучишди.
Учршувдан сўнг хитойликлар устози Веи Хао ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўзбекистон ҳақли равишда ғалаба қозонди. Бу муваффақият билан уларни табриклайман. Биз эса режани бажара олмадик.
Пенальтидан олдин ўйинимиз олдиндан ўйлаган режамиз асосида кетаётганди. Аммо...
Гуруҳимизда қитъанинг гранд жамоалари жамланган. Шу боис биз Осиёнинг энг кучли жамоалари билан ўйин ўтказдик. Олимпиадага чиқиш вазифасини бажара олмаган бўлсакда тажриба тўпладик. Бу эса бизнинг энг асосий мақсадимиз.
Биз бугун асосий хужумчимизсиз ўйнадик. Бу катта йўқотиш эди. Унинг йўқлиги таъсир қилди.
Ўнг қанотни ёпмоқчи бўлдик, чунки рақиб шу қанотда фаол ҳаракат қилди. Бизни қўллаб турган мухлисларимизга раҳмат, улардан миннатдормиз, - деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Хитой жамоаси гуруҳдаги сўнгги ўйинни 15 январь куни Эрон ОТЖга қарши ўтказади ва бу улар учун амалда ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар