U-23 Осиё чемпионати. Япония ҳам мусобақа билан хайрлашди. “B” квартетидаги вазият


Таиландда давом этаётган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати “B” гуруҳидан ўрин олган 2 тур баҳслари ўз якунига етди.
Саудия Арабистони – Қатар учрашувида нурсиз дуранг (0:0) қайд этилган бўлса, Сурия олимпиячилари Японияни 2:1 натижаси билан таслим этишди. Шу тариқа, кун чиқар юрт вакиллари мусобақа билан хайрлашган иккинчи жамоага (Хитой ОТЖ дан кейин) айланди. Японияликлар ўтган турда Саудияга (1:2) ҳам енгилганди.
Саудия Арабистони – Қатар 0:0
Сурия – Япония 2:1
Гуруҳдаги вазият эса қуйидаги кўринишда:

"B" квартетидаги охирги тур беллашувлари 15 январь куни бир вақтда старт олади:
Қатар – Япония
Саудия Арабистони – Сурия
Манба: Championat.asia
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…