2 347
Маҳмуд Муродов: «Биринчи жангимда 15 евро учун октагонга чиққанман. Бугун эса UFC жангчисиман»
Фото: «Xs.uz»
Аралаш жанг санъати (ММА) устаси Маҳмуд Муродов Тошкентда мухлислар билан учрашди. UFCда фаолиятини давом эттираётган спортчи шу куни 500га яқин мухлислар, оммавий ахборот воситаларининг қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди, деб хабар берди «Xs.uz».
«Мен бу спорт турида фаолиятимни бошлаганимда ҳеч нарсам йўқ эди. Акам билан Россияга қурилишда ишлаб пул топиш, оиламга пул жўнатиш учун ишлагани кетгандик. Ўша ерда шуғулланиш учун шароит қилиб олиб машғулотлар бажарганмиз. -40 даражада совуқда ҳам ишлашга тўғри келган. Шундай шароитда ҳам спорт учун вақт топиб, жангларда иштирок этганман ва Чехияга йўл олганман. У ерда биринчи жангимда 15 евро учун октагонга чиққанман. Бугун эса UFC жангчисиман.
Ҳар бир спортчи ўз олдига юқори мақсадларни қўйиши керак. Фақат шундагина натижага эришиши мумкин. Тартиб интизом биринчи ўринда бўлса, сабр қилинса, ҳамма нарсага эришиш мумкин. Бунга менинг босиб ўтган йўлим ёрқин мисол бўлади олади», дейди у.
Шунингдек, Маҳмуд келгусида Ўзбекистонда спорт мактаблари очиш нияти борлигини ва бу режалаштирилаётганини ҳам маълум қилди:
«Тез орада Тошкент, Бухоро ва Самарқандда мактаблар ташкил қилмоқчимиз. У ерда шуғулланиш мутлақо бепул бўлади. Келгусида эса бутун республика бўйича бундай мактабларни ташкил қилиш режамиз бор», деган Муродов.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC промоушенидаги ягона ўзбек жангчиси ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”