18:13 / 13.01.2020
2 898

“Машъал”га португалиялик мураббий келмоқда

“Машъал”га португалиялик мураббий келмоқда
Ўтган мавсумни А Про-лигада ўтказган “Машъал” икки йиллик танафусдан сўнг яна Суперлигага қайтганидан хабардорсиз.
Сайтимиз “Машъал”да қишки тайёргарликлар қандай кечаётганлиги ва клубдаги янгиликлар билан қизиқиб кўрди.

Маълум бўлишича, Асрор Алиқулов бошчилигидаги “газчилар” янги мавсумга тайёргарликни Муборакда давом эттирмоқда. Жамоа таркибида ҳозирча жиддий ўзгаришлар йўқ. Бироқ таркибга легионерлар келиб қўшилиши эҳтимоли юқори.

Таъкидланишича клуб раҳбарияти ҳужум чизиғига легионер футболчи олиб келишни режалаштирган. Агар клубда ҳомийлик масаласи кўнгилдагидек ҳал бўладиган бўлса, “Машъал” ўз таркибини кучайтиришга эътибор қаратади ва жамоа олдига Суперлигада кучли бешликка кириш вазифаси қўйилади.

Шунингдек клубга оид яна бир муҳим янгиликлардан бири “Машъал”га 41 ёшли португалиялик мутахассис Пауло Менезеснинг бош мураббий бўлиб келаётганлигидир. Аниқланишича, айни пайтда хорижлик мураббий билан музокаралар давом этмоқда ва унинг Ўзбекистонга келиши учун виза масаласида ишлар олиб бориляпти.

Шунингдек, мураббийга Ҳиндистон ва Таиланд клубидан ҳам таклифлар бўлаётганлиги айтилмоқда. Демак, катта эҳтимол билан 2020 йилги мавсумда “Машъал”га хорижлик мутахассис мураббийлик қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Машъал”га португалиялик мураббий келмоқда