
Туркия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Ҳоқон Шукур Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан орадаги келишмовчилик сабаб ҳаёти қийин ахволга тушиб қолганини айтди.
Гап шундаки, у 2016 йил ижтимоий тармоқларда мамлакат раҳбариини кескин танқид қилган. Шундан сўнг собиқ футболчини террорчига чиқаришди ва ушбу айбловдан қутулиш мақсадида у АҚШга қочиб кетди. У Сан-Францискода кафе очди. Бироқ, орадан маълум вақт ўтгач у ерда ҳам таъқибга учради ва кафени ёпишга мажбур бўлди. Кейин Вашингтонга кетди.
Айни дамда у АҚШ пойтахтида таксистлик қилмоқда ва китоб сотмоқда.
“Мени ҳеч нарсам қолмади. Эрдўған ҳаммасини тортиб олди. Мендан сўз эркинлигини ва ишимни тортиб олишди”, - дейди Шукур.
Маълумот учун, Ҳоқон Шукур 1992-2008 йилларда Туркия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. У 2002 йил Туркия терма жамоаси сафида мундиалда бронза медалларини қўлга киритган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар