3 214
Даврон Файзиев: Хитой билан ўйин, гуруҳдаги вазият ва Жанубий Корея билан беллашув олдидан
Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионати 2-турида Хитой билан куч синашди. Беллашувда ҳамюртларимиз ишончли ўйин намойиш этиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиндан сўнг ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди:
- Босимдан ўтиб олинди. Эрон билан дурангдан кейин озгина хавотир бор эди. Керакли пайт жамоа бирлаша олди. Футбол эса жамоавий ўйин. Ҳозир бир неча футболчини ажратиб айтишим мумкин, лекин назаримда аравани ҳамма бирдек тортди.
Ҳаммаси яхшику-я, аммо ҳали гуруҳдан чиқмадик. Корея балки иккинчи таркибни туширар. Бу дегани асосий таркибга ўч “оч бўрилар” овга чиқади. Мотивация масаласи эса ростдан ҳам фойдамизга хизмат қилади, деб ўйлайман. Бизга дуранг кифоя, лекин дуранг керакмас деб тушиш керак, шунда дурангга эришса бўлади.
Корея мураббийи негадир бизнинг ўйинни медиа-трибунадан биз билан кузатди. Ўйлаб қарасам 2 та қуённи урипти ақл билан. Ҳам майдонни “живой” кузатди, ҳам мониторда такрорларни кўрди. Ўзи ўтириш мумкинмас унга у ерда. Бир ҳамкасбим айтгандек - видеога олиб ОФК порталига бериш мумкин. Лекин бу иш билан ўзимизда ҳам, четда ҳам шуғулланмаймиз. Ғалаба муборак! Давом этамиз, - дея фикрларини якунлади Даврон Файзиев. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”