06:57 / 14.01.2020
2 882

"Бунёдкор" - "Ал Завра" учрашуви санаси ва стадион ўзгарди

"Бунёдкор" - "Ал Завра" учрашуви санаси ва стадион ўзгарди
«Бунёдкор» футбол клуби мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Осиё Чемпионлар лигасининг иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Ироқнинг «Ал Завра» жамоасига қарши баҳсни 22 январга кўчириш бўйича ОФКга мурожаат хати йўллаган эди.

Маълум бўлишича, ОФК жамоанинг мазкур хатига ижобий кўринишда жавоб берди. Шунга кўра, «Бунёдкор» - «Ал Завра» баҳси 22 январь куни бўлиб ўтади. Қолаверса, «Бунёдкор» стадионининг чими парвариш қилинаётгани боис мазкур беллашув «Жар» ўйингоҳида ўтказилади. Учрашув 14:00да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор" - "Ал Завра" учрашуви санаси ва стадион ўзгарди