«Пахтакор» ҳужумчиси Драган Черан қишки таътил вақтида уйида бўлиб, Сербиянинг «Mozzartsport» нашрига интервью берди. Суҳбат давомида легионер футболчи сербиялик журналистга Жалолиддин Машариповни мақтаб, унга Хави қўнғироқ қилганлигини айтди.
«Пахтакор»да Сербия клубларига қарши муносиб ўйнай оладиган ўзбек футболчилари ҳам борми?» - дея берилган саволга Черан қуйидагича жавоб берди:
- «Бор, бу Жалолиддин Машарипов. Ишонасизми, у ўтган мавсумда барча ўйинларда 37 та голли узатмани амалга оширди. У креатив футболчи. Иккала қанотда ҳам, ҳужум ортида ҳам бемалол ўйнай олади. Майдонда футболдан завқланиб тўп суради. Жалолиддин тўп билан шундай ҳаракат қиладики, рақибларидан масхарабоз ясаши мумкин. Яқинда унга Хави қўнғироқ қилиб, «Ас-Садд»да кутаётганлигини айтди» - дейди суҳбат давомида Драган Черан.
Эслатиб ўтамиз, «Пахтакор»нинг 26 ёшли яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов 2019 йилги мавсумда Суперлигада 25 ўйинда 4 та гол ва 17 та голли узатмани амалга оширган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди