10:00 / 14.01.2020
2 114

«Барселона» Вальвердени истеъфога чиқариб, янги бош мураббийни эълон қилди

«Барселона» Вальвердени истеъфога чиқариб, янги бош мураббийни эълон қилди
Фото: AFP/Getty Images
«Барселона» клуби 55 ёшли испаниялик мутахассис Эрнесто Вальверде истеъфога чиқарилганлигини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Клуб Эрнесто Вальвердега жамоадаги фаолияти давомида кўрсатган профессионаллиги, ўз ишига сидқидилдан ёндашгани учун миннатдорчилик билдиради. Мураббийнинг фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз» - дейилади расмий хабарда.

Вальверде «Барселона»да 2017 йилда иш бошлаганди.Унинг қўл остида клуб икки марта Испания чемпиони, кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланди. Чемпионлар лигасида эса каталонияликлар 1/4 ва 1/2 финалгача етиб бориб, «Рома» (4:1, 0:3) ва «Ливерпул»га мағлуб бўлишди.

«Барселона» Вальверденинг қўл остида 163 ўйиндан 108тасида ғалабага эришиб, 35та дуранг, 20 марта мағлубиятни тан олди.
Истеъфога чиқарилган Эрнесто Вальверде ўрнига янги бош мураббий сифатида 61 ёшли испаниялик мутахассис Кике Сетьен эълон қилинди.

Кике Сетьен

Янги мураббий билан шартнома 2022 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Таништирув маросими бугун, 14 январь куни ўтказилади.

Сетьеннинг сўнгги иш жойи «Бетис» клуби бўлганди. Кике ушбу клуб билан 2017/2018 йилги мавсумда Ла Лигада 6-ўринни эгаллаган, 2018/2019 йилги мавсумда эса Испания кубоги ярим финалигача етиб келганди. Испан мураббийи «Расинг», «Поли Эхидо», Экваториал Гвинея, «Логроньес», «Луго» ва «Лас-Пальмас» сингари жамоаларда ҳам фаолият олиб борган.

Маълумот учун, «Барселона» Испания Суперкубоги доирасида «Атлетико»га мағлуб бўлгач, клуб жамоа собиқ футболчиси Хави билан ҳам музокара олиб борди, аммо Қатарда фаолият олиб бораётган Хави таклифни рад этди.

Клуб директорлар кенгаши душанба куни йиғилиш ўтказгач, Кике Сетьеннинг номзоди маъқулланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Барселона» Вальвердени истеъфога чиқариб, янги бош мураббийни эълон қилди