Таиланд давлати мезбонлик қилаётган AFC U-23 Championship мусобақаси қизғин паллага кириб улгурди. Бундан буёғига фақат гуруҳ ғолибларининг номи маълум бўлади ва ҳар бир беллашув финалга тенг мақомга тенглаштирилади.
Жумладан, «C» гуруҳида 3-тур учрашувларига старт берилади. Ғолиб номи маълум бўлиши учун икки ўйин ҳам бир вақтда бошланади. Тошкент вақти билан соат 15.15 да икки учрашув старт олади.
Ўзбекистон олимпия жамоаси Жанубий Кореяга қарши саф тортса, нариги жуфтликда Хитой футболчилари Эронга қарши майдонга чиқишади. Ҳозирча, Хитойдан ташқари учта термада ҳам плей-оффга чиқиш имкони сақланиб турибди. Фақатгини биринчи ва иккинчи ўринлар соҳибларининг номини аниқлаш қолган.
Бугун Ўзбекистон камида дуранг ўйнаши шарт. Агар ютқазиб қўйса ва Эрон футболчилари Хитойни 3та гол фарқи билан ютса, Ўзбекистон гуруҳда қолиб кетади. Буни эса, ҳеч ким хоҳламаса керак.
Умид қиламиз, Друлович шогирдлари мазкур ўйинда ўзларини нимага қодир эканликларини кўрсатишади.
Эслатиб ўтамиз, баҳс Тайланднинг Патум-Тани шаҳридаги «Thammasat» стадионида бўлиб ўтади.
Барчангизни ТВ қаршисига чорлаб қоламиз.
Манба: uff.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”