Хабарингиз бор, айни кунларда Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Бугун “C” гуруҳида сўнгги 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Жумладан, мухлисларнинг эътибори Ўзбекистон - Жанубий Корея баҳсига қаратилган.
ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев телеграмдаги ўзининг саҳифасида учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Вазият оддий, математика қилмасаям бўлади, ютасан ва гугуҳда биринчи ўринни оласан. Мабодо нимадир ўхшамаса, шунчаки ютқазмайсан. Бизгаку оддий, боллар эса 90 минут жанг қилмаса бўлмайди. Корея билан бир меҳмонхонада, бир жойда овқатланамиз. Ҳаммаси новча, бақувват йигитлар. Уларга қарши мобиллик ва тезлик, тўпни пастлатиб ўйнаса бўлади.
Ўйлашимча, кореялик мураббий турнирдаги асосий рақобатчисини бугуннинг ўзида қоқилтиришга уриниб кўради. Бизда катта ротация қилинмаса керак. Балки рақибнинг хусусияти ва футболчиларимиз физик ҳолатидан келиб чиқиб Друлович 1-2 позицияни янгилар. Менга ва ўйлайманки кўпчиликка қизиқ, фантазист позициясида Бозоров ёки Тўхтасиновдан қай бири тушиши. Шундай масалаларда мураббийларимизнинг боши доим оғрисин. Танлов бўлсин. Рақобат бўлсин. Бу йигитлар нега бундай даражада? Чунки шуни орзу қилган бошқа сонминглар орасидан ёриб чиққан. Буёғигаям шу ўрни учун хавотирли муҳит сақланиб қолиши муҳим. Ҳар бир жамоада. Омад, боллар!, - деди Даврон Файзиев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди