Бугун, 15 январь куни Таиланд мезбонлик қилаётган U23 Осиё чемпионати—2020 мусобақасининг 3-тур учрашувлари давом эттирилади. C гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади. Параллел ўйинда Хитой ва Эрон вакиллари ўзаро куч синашади.
«Таммасат» стадионида бўлиб ўтадиган ўйин Тошкент вақти билан соат 15:15да бошланади.
Гуруҳдан чиқиш имкониятимиз қандай?
Иккинчи турда Хитой устидан қозонилган ғалаба табиийки, имкониятимизни ошириб юборди, аммо Ислом Қобилов голдан кейин ишора қилганидек байрам қилишга ҳали эрта. Тақвимнинг бизга қулай тарафи шу бўлдики, гуруҳ фаворити ҳисобланаётган Жанубий Корея футболчилари билан биз сўнгги турда, яъни улар плей-офф масаласини расман ҳал қилиб бўлган пайтда ўйнаяпмиз. Албатта, гуруҳ ғолиби ким бўлиш масаласи ҳали очиқ турибди, лекин дуранг ҳам корейсларни бемалол қониқтиради ва бугунги ўйинда ўта шиддатли тўқнашувни кутмасак ҳам бўлади.
Хуллас, агар Жанубий Кореяни мағлуб этадиган бўлсак, 7 очко билан гуруҳда биринчи ўринни олиб, плей-оффга чиқамиз.
Агар ушбу учрашувда дуранг қайд этиладиган бўлса ҳам, жадвалдаги ўрнимизни сақлаб қоламиз ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритамиз. Икки турдан кейин атиги бир очкога эга бўлган Эрон ҳар қанча гол урсаям, учинчи ўринда қолади.
Агар Кореядан мағлуб бўлсакчи? Юқорида корейсларнинг босимсиз ўйнашини эътироф этгандик, Эрон терма жамоасига ҳам худди шундай рақиб рўбару келмоқда. Хитойликлар худди Япония сингари, кейинги босқичга чиқа олмасликлари аниқ бўлиб улгурди. Демак, Эрон Хитой дарвозасига кўпроқ гол уришга ҳаракат қилади. Эронликлар биз Кореяга мағлуб бўлишимизни кутган ҳолда, тўплар нисбатини яхшилашга уриниб кўришлари турган гап. Ана ўшанда биз ва Эроннинг очколари сони тенг бўлиб, регламент бўйича тўплар нисбатига қаралади. Сабаби, ўзаро ўйин дуранг билан якунланган.
Эрон Хитойни иккидан ортиқ тўп фарқи билан мағлуб этса ёки биз Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлсак, тўплар нисбатига кўра учинчи ўринга тушиб кетишимиз мумкин. Агар 3-турдан кейин бир хил тўплар нисбати кузатилса, урилган голлар сонига қаралади. Урилган голлар сони ҳам тенг чиқадиган бўлса, футболчиларга кўрсатилган сариқ ва қизил карточкалар санаб чиқилади.
Икки турдан сўнг, Эрон олимпиячилари 5 марта огоҳлантирилган. Ўзбекистонда атиги 2та сариқ карточка бор. Агар сўнгги ўйин ўта тартибсиз кечмаса, бу борада Эрондан устун бўлиб турибмиз. Демак, аввало Кореядан имкон қадар камида бир очко олишга уриниш керак. Мағлуб бўлиб ҳам имкониятимиз бор, лекин у ҳолда Эрон Хитой дарвозасига иккитадан кўп гол урмаслиги талаб этилади.
Чорак финалда ким билан ўйнашимиз мумкин?
Нисбатан олганда, қийинроқ гуруҳда тушиб қолганимиз билан, чорак финалда бизни осонроқ рақиб кутиб туриши ҳақиқатга яқинроқ. Ҳар ҳолда, Жанубий Корея билан гуруҳда ўйнаяпмиз, Австралия тушмайди, шунингдек, майдон эгаларига қарши ҳам ўйнамаймиз. Бу ҳам ноқулай бўлар эди.
C гуруҳи ғолиблари чорак финалда D гуруҳидаги омадли жамоаларга қарши майдонга тушади. У икки турдан кейин БАА, Иордания ва Вьетнам жамоалари кейинги босқичга чиқиш учун даъвогар бўлиб турибди. Бу жамоалардан қайси бири рўбару келса ҳам бемалол ўйнаш, ғалаба қозониш мумкин.
16 январь куни учинчи турда Иордания БАА билан, Вьетнам Шимолий Корея билан ўйнайди. Агар якуний турдан кейин ҳам жамоалар ўз ўрниларида қолишса, ярим финал йўлланмаси учун Иордания ёки БААга қарши ўйналади.
Терма жамоалар мураббийлари ўйин учун бошланғич таркибларни эълон қилишди. Друлович иккинчи турда Хитойга қарши ўйнаган таркибда ўзгартириш қилмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”