08:56 / 16.01.2020
3 016

Уайт: Конор ишонадики, Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасидаги жанг сўнгги лаҳзаларда бекор қилинади

Уайт: Конор ишонадики, Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасидаги жанг сўнгги лаҳзаларда бекор қилинади
UFC президенти Дана Уайтнинг сўзларига кўра, ирландиялик Конор Макгрегор UFC 249 доирасида октагонга кўтарилишни истаяпти.
Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасидаги жанг учун Макгрегор ўзини заҳира сифатида кўрмоқда. Кимдур жароҳатланса, унинг ўрнига октагонга кўтарилишни истаяпти. Бунгача, Нурмагомедов ва Фергюсон қарама-қаршилиги 4 маротаба бекор қилинган.

"Айни дамда, Конор ишонадики, Хабиб ва Тони ўртасидаги жанг сўнгги лаҳзаларда бекор қилинади. UFC ушбу жангни ташкиллаштиришга кўп уринган, жуда кўп маротаба.

Конор жанг бўлмаслигига ишонади. У Серронега қарши ярименгил вазнда жанг қилади ва шундан сўнг, Фергюсон четлатилса, унинг ўрнига Хабибга қарши жанг қилмоқчи.
Кўрамиз, бу нима билан якун топар экан. Макгрегор Хабибга қарши реванш жангини чин дилдан хоҳламоқда
", - деди Уайт.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг октябрь ойида Хабиб Нурмагомедов Макгрегорни таслим этган эди.
Россияликнинг Фергюсонга қарши жангги 18 январь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Уайт: Конор ишонадики, Нурмагомедов ва Фергюсон ўртасидаги жанг сўнгги лаҳзаларда бекор қилинади