
Хабарингиз бор, кеча Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичининг охирги турида Жанубий Корея билан куч синашди. Асосан рақибнинг устунлигида ўтган беллашувда кореяликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Ўйиндан сўнг таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги ўзининг саҳифасида учрашувга оид ўзининг фикрларини ёзиб қолдирди.
- Ҳаммаси сценарий остида кетяпти: Фурор кўтариб чиқиш яхшимасди плей-оффга, устида ишламай қўярди олимпия жамоамиз. Энди жимгина, ҳеч қандай пафоссиз тараддуд кўради Друлович.
Мана шунақа танқидий руҳга сабаб ўйин гуруҳнинг охирги ўйини бўлгани янада яхши. Плей-оффда ёмон ўйнагандан кўра.
Кейин эътибор беряпсизми, Эрон билан яхши чиқмаган ўйинимиз йигитларга масъулият юклаганди - Хитойни эзиб ташлашди. Яхши ўйиндан сўнг бирдан "эркаланиш" бошланди. Яна ўша Эрондан кейинги ўйин сингари хулоса чиқаришади, деб умид қиламиз.
Фақат, йигитлар, плей-оффдаги ҳамма ўйинда яхши ўйнаш керак. У ерда биринчи ва учинчи ўйинимиз йўқ. Барчаси финал мақомида. Омад!!! - деди Хайрулла Ҳамидов. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар