16:40 / 16.01.2020
3 436

Остон Урунов Россия Премьер-лигаси клуби сафига қўшилди

Остон Урунов Россия Премьер-лигаси клуби сафига қўшилди
Россия Премьер-лигасидаги легионерларимиз сони яна бир нафарга кўпайиши мумкин.
Гап шундаки, Ўзбекистон олимпия ва миллий жамоасига номзод футболчи Остон Урунов айни дамда Россиянинг «Уфа» клуби сафига бориб қўшилган. «Уфа» клуби матбуот хизматининг «твиттер»даги расмий саҳифасидаги фоторепортажида ўзбекистонлик футболчи Остон Урунов ҳам қайд этилган. 19 ёшли яримҳимоячи уфаликлар билан бирга жамоанинг Кипрдаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

Маълумот учун, Остон Урунов 2019 йилги мавсумда «Навбаҳор» ва «Локомотив» клублари сафида ўтказиб, Суперлигада 25 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Остон Урунов Россия Премьер-лигаси клуби сафига қўшилди