09:33 / 17.01.2020
3 319

Конор Макгрегор 19 январда навбатдаги жангини ўтказади

Конор Макгрегор 19 январда навбатдаги жангини ўтказади
Фото: MMA Junkie
UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор Тошкент вақти билан 19 январь тонгида навбатдаги жангини ўтказади.
Макгрегор UFC 246 мусобақаси доирасида америкалик Дональд Серронега қарши жанг қилади.

UFC 246 мусобақасига Лас-Вегас шаҳри мезбонлик қилади. Эслатиб ўтамиз, Макгрегор UFC 229 мусобақасида Ҳабиб Нурмагомедовга мағлуб бўлганидан сўнг бирор марта ҳам бошқа жангда иштирок этмади.

Маълумот учун, Конор Макгрегор MMA’да 25 та жанг ўтказиб, уларнинг 21 тасида ғалаба қозонган. Тўртта жангда эса мағлуб бўлган. Серроне эса 36 та жангда ғалаба қозониб, 13 та жангда мағлуб бўлган. Яна битта жангда эса дуранг қайд этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конор Макгрегор 19 январда навбатдаги жангини ўтказади