Таиландда ўтаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида гуруҳ босқич учрашувлари якунланиб, чорак финалга йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлди. Хабарингиз бор, кеча Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ «С» гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритиб, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилган эди.
Регламентга кўра вакилларимиз «D» гуруҳи ғолиби ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб бориши белгиланган. Бироз аввал якунланган 3-тур учрашувларидан сўнг БАА жамоаси квартет пешқадамлигини қўлга киритди. Шу тариқа йигитларимиз 19 январ куни чорак финал баҳсида БАА жамоасига қарши Бангкокда баҳс олиб борадиган бўлди. Учрашув Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади.
Чорак финалнинг барча жуфтликлари:
1. Австралия – Сурия
2. Жанубий Корея – Иордания
3. Саудия Арабистони – Таиланд
4. БАА – Ўзбекистон
Эслатиб ўтамиз, Олимпия терма жамоамиз чорак финалдан муваффақиятли ўта олса, финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони ва Таиланд жамоалари ўртасидаги баҳс ғолибига қарши кураш олиб боради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди