
Россия спорт вазирлиги 2020 йилнинг 1 июлидан кучга кирадиган Евро Осиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакат футболчиларининг Россия чемпионатида легионер деб ҳисобланмаслиги борасидаги қарорни эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Евро Осиё иқтисодий иттифоқига айни дамда Россиядан ташқари Арманистон, Қозоғистон, Беларусь ва Қирғизистон давлатлари аъзо ҳисобланади.
Маълумот учун, ҳозирда Россия премьер-лигаси учрашувларида майдонда бир жамоада 6 тадан ортиқ легионер ҳаракат қилиши мумкин эмас. 2020/21 йилдан бошлаб эса клублар 8 та легионерни рўйхатдан ўтказишга руҳсат этилиши белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар