
Ўтган мавсумни қуйи лиганинг "Оқтепа" клубида ўтказган Павел Пуришкин Уммоннинг "Уммон ФК" жамоаси аъзосига айланди.
"Ҳаётимдаги янги саҳифа! "Уммон ФК" клуби барча энг яхши дамларимни қайтаради," - деб ёзди Пуришкин ўзининг "Instagram"даги шахсий бўлимида.
Эслатиб ўтамиз, Пуришкин сўнгги мавсум Ўзбекистон кубогининг чорак финалида АГМК (3:4) га қарши беллашувда хет-трик қайд этган эди.
Маълумот учун, 31 ёшли футболчи фаолияти давомида мамлакатимиздан ташқари, Малайзия, Қозоғистон ва Индонезия клубларида тўп сурган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар