Хабарингиз бор, Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда БАА билан куч синашади.
Мазкур беллашувдан бир кун олдин жамоалар бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда терма жамоамиз устози Любинко Друлович қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- Бизни катта ўйин кутяпти. Ўртоқлик ўйинида БАА жуда кучли харакат қилган ва ғалаба қозонган. Рақибга нисбатан тикланишга вақтимиз кўпроқ эди. Биз орзуимиз сари интилишда давом этамиз. Ният Олимпиада ўйинлари.
Бизда аввалги турнирда иштирок этган 8 нафар футболчи бор. Уларнинг тажрибаси кўпроқ. Бироқ бу сафарги турнир Олимпиада учун. Ўйинлар оғир бўляпти. Ҳаммада мотивация юқори. Чемпионликни ҳимоя қилиш осон эмас. Биз, албатта, энг юқори мақсадларни қўйганмиз.
Жанубий Кореяга қарши учрашувдан кейин мен айтгандимки, биз турнир етакчилари билан ўйнадик ва гуруҳдан чиқдик. Бу эса осон кечгани йўқ. Биз бу сафар кучимизни тўлиқ тиклашимизга ишончим комил. БААга қарши учрашувгача жисмоний ҳолатимиз яхшиланади.
Беллашувлар жуда кескин ўтди. Битта гол фарқи кўп учрашув масаласини ҳал қилди. Япония, Эрон, Ироқ, Қатар каби кучлилар эса гуруҳда қийинчиликка дуч келишди. Айни вақтда турнирнинг 8 та энг кучли терма жамоа қолди. Буёғига ўйинларни кичик деталлар ҳал қилиб қўяди, - деди Друлович.
Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон учрашуви 19 январь куни "Ражамангала" стадионида ўтказилади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:15да старт олади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи