Хабарингиз бор, Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда БАА билан куч синашади.
Мазкур беллашувдан бир кун олдин жамоалар бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда рақиб жамоа устози Скорза қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу топ даражадаги баҳс. Рақибимиз кучини биламиз. Лекин биз тайёрмиз. Тайёргарлик яхши кетяпти. Ўзбекистон биздан бир кун кўп дам олиш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон фаворит.
Бизда ҳам таркибда катта турнирлар тажрибасига эга ўйинчилар бор. Уларнинг фойдаси катта. Эртанги ўйин масаласини битта гол ҳал қилиш мумкин. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ.
Менинг фикримча, бу чемпионатда жамоалар даражаси бир бирига яқин. Гуруҳнинг ўзида кучли ўйинлар бўлди. Япония чиқиб кетди масалан. Ёки Қатар бўш ўйнади. Ўзбекистонга қарши ўйнашимиз мумкинлигини тахмин қилиш мумкин эди. Кореяни ҳам кузатдик. Бу гуруҳда шу икки жамоа чиқишини олдиндан башорат қилгандим, - деди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, БАА - Ўзбекистон учрашуви 19 январь куни "Ражамангала" стадионида ўтказилади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:15да старт олади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи