
Фото: The AFC
Таиландда ўтаётган U-23 Осиё чемпионатининг чорак финал баҳсларига старт берилди. Дастлабки ўйинда мезбон Таиланд олимпия жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 78-дақиқасида Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан томонидан 11 метрлик жарима зарбасидан киритилган гол Саудия Арабистони олимпиячиларини дастлабки ярим финалчига айлантирди. Бугун шунингдек, Австралия - Сурия ўйини ҳам ўтказилади.
Саудия Арабистони турнир ярим финалида БАА - Ўзбекистон жутфлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Ушбу ярим финал ўйини 22 январь куни ўтказилади.
Осиё чемпионати. Чорак финал.
18 январь. Рангсит.
Саудия Арабистони - Таиланд 1:0
Гол: Абдуллоҳ Ал-Ҳамдан 78 пенальтидан.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар