14:07 / 19.01.2020
2 872

ОЧ—2020. Бугун Ўзбекистон олимпиячилари ярим финал йўлланмаси учун майдонга тушади

ОЧ—2020. Бугун Ўзбекистон олимпиячилари ярим финал йўлланмаси учун майдонга тушади
Бугун, 19 январь куни Осиё чемпионати (U-23) чорак финали доирасидаги сўнгги иккита муҳим учрашув ўтказилади.
Дастлабки баҳсда гуруҳимиз ғолиби Жанубий Корея олимпия жамоаси Иорданияга қарши майдонга тушади. Рангситда ўтадиган бу баҳс ғолибини ярим финал баҳсида Австралия жамоаси кутиб турибди.

Куннинг иккинчи ўйини биз учун муҳим баҳс саналади. Ўзбекистон олимпия жамоаси чорак финалнинг сўнгги ўйинида «D» гуруҳи ғолиби Бирлашган Араб Амириклари олимпия жамоасига қарши саф тортади. Мусобақанинг энг йирик стадиони - Бангкокдаги «Ражамангала» ўйингоҳида ўтадиган қарама-қаршилик ғолибини ярим финал баҳсида Саудия Арабистони жамоаси кутиб турибди.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида БАА устози жуфтлик фаворити сифатида Ўзбекистонни тилга олган бўлса, Любинко Друлович шогирдлари рақибга нисбатан бир кун кўп дам олганлигини ва гуруҳдаги ўйинлардан фарқли равишда чорак финалда ўзбекистонлик футболчиларнинг жисмоний ҳолати энг яхши ҳолатда бўлишини таъкидлади.

Ўйиндан аввал аксарият олимпиячиларимизнинг клубдаги бош мураббийлари Вадим Абрамов ва Рўзиқул Бердиев футболчилар билан учрашиб, уларга руҳан далда беришди. Бу баҳс Друловичнинг ҳам фаолиятига илк баҳоларга сабаб бўладиган ўйиндир. Ўзбекистон олимпия жамоаси бугунги муҳим учрашувда муваффақиятга эришиб, Олимпиада остонаси саналмиш ярим финал йўлланмасини қўлга киритишига умид қилиб қоламиз.

Осиё чемпионати. 1/4 финал.

Жанубий Корея – Иордания

Стадион: Рангсит, «Таммасат»
Ўйин бошланиш вақти: 15:15
ТВ-трансляция: «Спорт»

БАА – Ўзбекистон

Стадион: Бангкок, «Ражамангала»
Ўйин бошланиш вақти: 18:15
ТВ-трансляция: «Спорт»

Ярим финал. 22 январь (чоршанба)
Австралия – Ж.Корея/Иордания
Саудия Арабистони – БАА/Ўзбекистон

3-ўрин учун ўйин. 25 январь

Финал. 26 январь.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧ—2020. Бугун Ўзбекистон олимпиячилари ярим финал йўлланмаси учун майдонга тушади