"Бугун Эрон футбол Федерацияси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтади. Унда мамлакат клубларининг Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш масаласи кўриб чиқилади.
Агар ОФК Эрон клубларига уй ўйинларини Эрон ҳудудида ўтказишга рухсат бермаса форслар ОЧЛдан воз кечишлари мумкин.
Ушбу ҳолат юз берса ОЧЛ-2020 гуруҳлари буткул бошқача кўриниш олади", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.
Эслатиб ўтамиз, Эроннинг "Шаҳр Ходро" ва "Истиқлол" клублари плей-оффда иштирок этишлари, "Персеполис" ва "Сепахон" эса гуруҳ босқичида қатнашишлар лозим.
Охирги икки мавсумда Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги зиддият туфайли ушбу давлат клублари ўртасидаги ўйинлар нейтрал майдонларда ўтказиб келинаётган эди. 2020 йилда Эрон Саудия Арабистони клубларига қарши уй ўйинларини Ўзбекистонда ўтказмоқчи эканлиги ҳақида тасдиқланмаган хабарлар ҳам чиққан эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи