Леонинг голи “Барселона”га “Гранада” устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.
Ушбу гол Месси учун 2020 йилдаги биринчиси бўлди. Шу тариқа аргентиналик ҳужумчи Ла Лига доирасида кетма-кет 16 йилдан бери гол ураётган илк футболчига айланди.
"Гранада" учрашувнинг 69-дақиқасидан кейин Санчеснинг четлатилиши натижасида учрашувни камчиликда тугатди. Лионель Месси ўйиннинг 76-дақиқасида Видалнинг узатмасини голга айлантириб, янги мураббий Сетьеннинг дебюти муваффақиятли ўтишини таъминлади.
Мазкур ғалабадан сўнг "Барселона"нинг очколари сони 43тага етди ва бу борада кеча "Севилья"ни доғда қолдирган "Реал"ни қувиб етди. Айни пайтда турнир жадвалида бир хил очко тўплаган икки азалий рақиблар орасида тўплар нисбатига кўра "Барселона"етакчиликни қўлга олган.
Барселона – Гранада 1:0
Гол: 1:0 – 76 Месси.
Барселона – тер Стеген, Серджи Роберто, Пике, Умтити, Альба, Бускетс, Видаль (Артур, 83), Ракитич (Пуч, 71), Фати (Карлес Перес, 79), Месси, Гризманн.
Гранада – Руй Силва, Фулькье, Херман Санчес, Дуарте, Диас, Вадильо (Пуэртас, 65), Гоналон, Этеки (Мартинес, 72), Азиз (Эррера, 56), Мачис, Фернандес.
Огоҳлантиришлар: Мачис (12), Херман Санчес (59), Фернандес (72).
Четлатиш: Херман Санчес (69).
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?