07:27 / 21.01.2020
4 922

БАА - Ўзбекистон (1:5). Учрашувдан кейин, дунё бўйлаб нималар дейишмоқда?

БАА - Ўзбекистон (1:5). Учрашувдан кейин, дунё бўйлаб нималар дейишмоқда?
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг чорак финалида Бирлашган араб амирлиги терма жамоаси Ўзбекистонга қарши баҳс олиб борди ва беллашувда ҳамюртларимиз йирик, 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

ОФК ушбу ўйиннинг голлари ва хавфли вазиятларини "Youtube"даги ўзининг саҳифасига жойлаштирди. 255 мингдан зиёд томошабин кўрган видеога 800 га яқин изоҳ қолдирилган. Ушбу фикрлар орасидан энг сараларини йиғиб, эътиборингизга ҳавола этамиз.
Эрнар Абдуллаев:
Қирғизистон ва Ўзбекистон Соседи Молодци ребята Чемпион болгула Омин.

Elias Vedder:
Бразилия Ўзбекистонни севади.

Felix Nugraha:
Ўзбекистон яхши ўйнади... Индонезиядан

Pes2020 Superstar:
Таиландликлар илтимос, Саудияга қарши ўйинда Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш учун стадионга боринг.

Bais avin:
Менинг тахминимча, Ўзбекистон ва Корея финалда ўйнайди.

Troung giang:
Ўзбекистонни табриклайман! Ветьнамдан.

Boripat Wannasri:
Ҳа-ҳа-ҳа... Ёлғончи араб жамоасини таслим этинг! Буюк Ўзбекистон! Ярим финалдан ўрин олган Саудия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўйинда бутун Таиланд ўзбекларга мухлислик қилади. Илтимос, ҳийлакор Саудия Арабистонини мағлубиятга учратинг!

Joker YT:
"Wооооооw" Криштиану Бозоров.

Sompop klibpeng:
Илтимос, Саудияни мағлуб этинг! Улар ҳакам учун катта пул тўлаган!

Там До:
"Ва-ув" имконсиз! Улар жуда ва жуда кучли! Ҳозирги Ўзбекистон 2 йил аввалгисидан ҳам кучлироқ. Мен финалда Жанубий Корея ва Ўзбекистон қарама-қаршилигини кутаман.

Hung Phan:
2004 йили Дания ва Швеция Италияни доғда қолдириш учун келишган ҳолда, ҳалол ўйин қилишмаганди ва иккаласи ҳам чорак финалдан сўнг, чиқариб юборилганди.
Энди 2020 йилда ҳам шундай бўлди. Иордания ва БАА бир-бирларига ёрдам бериб, ўзаро дуранг ўйнашди.Ветьнам билан бўлган 1:1 ҳисобидаги ўйинда ҳам ноҳақлик қилишган эди. Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга раҳмат!

Lightis Shin:
"Ва-ув" Ўзбекистондан ажойиб ўйин! Сизлар жуда кучлисиз! Таиланддан табриклайман!

Nguen Thienduy:
Ҳа-ҳа-ҳа, БАА - Иордания 1:1! Ажойиб дўстлар, уйингизга боринг! Ветньамдан.

Melinia Shesar Rahmad Puji Widodo:
Ажойиб ўйин ва ажойиб ғолиб Ўзбекистон! Индонезиядан табриклайман!

Perthkraiwit:
Ўзбекистон Саудияни енггади. (Таиланд ва Ўзбекистон байроқлари ўртасида юрак белгисини қўйган ҳолда) Жуда кўп таиландликлар Ўзбекистонни стадионда олқишлашади!

Adi Chandra:
(Индонезия ва Ўзбекистон байроқларининг орасига севги сўзини ёзиб қолдирди).

Малохат Мадёрова:
Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётганларнинг барчасига раҳмат! Таиланд, Ветьнам ва бошқалар. Иншааллаҳ Саудия Арабистонини мағлуб этамиз!

Delirious Dunderhead:
Элдор Шомуродовни севаман! Ветньамданман! Илтимос Саудия Арабистонини мағлуб этинг!

ArsGaming:
Ҳа, Раҳмат! Ироқдан табриклайман! Илтимос Саудияни 50:0 ҳисобида мағлуб этинг!

Ivy Grace:
"Ва-ув" Ўзбекистон жуда кучли жамоа ва жуда яхши ўйнади. Менга учинчи ва бешинчи голлар жуда ёқди. Браво ва табриклар!

Van Babies:
"Oh my god!" Ўзбекистонни табриклайман! Сиз жуда кучлисиз! Ўзбекистон шунчаки супер профессионал!

Koki Koo:
Тахминимча Саудия ва Ўзбекистон учрашувида 0:6 ҳисоби бўлади. Саудия сизда пул бор, лекин маҳорат, қобилият йўқ ёғончи мамлакат!

Yongdae Song:
Мен Ўзбекистон футбол жамоасининг жанговор ва ҳалол ўйинини яхши кўраман.

Sudo T:
Нега Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқа олмайди? Ёш жамоа доим яхши бўлиб келган.

Dead last:
Ўзбекистон Саудияга ютқазади. Чунки, саудияликлар ўзбекистонликларга қараганда, кўпроқ пул топишган ва аллақачон ҳакамларни сотиб олиб бўлишган.

NewYorkNYKer:
Жанубий Корея ва Ўзбекистон финалда учрашишади !!! Яқинда улар жуда кўп ўйин ўтказишди, бу сўнгги манзил бўлади!

Hien Pham:
Ўзбекистон жуда яхши ўйнади. Яхшибоев (олов белгиси).

Fahmi mzf:
Ўзбекистонни табриклайман! Малайзиядан.

Mustafa Albatra:
Қани кел Саудия Арабистони!

เติมทรัพย์ สาเครือ:
Ўзбекистон ҳийла билан шуғулланмайдиган ҳалол терма жамоа!

Sk Omnoi:
Жанубий Корея - Австралия
Ўзбекистон - Пенальтилар қироли

Boripat Wannasri:
Менга Ўзбекистон қизлар ёқади.

Ўзбекистонга нисбатан яна юзлаб жуда илиқ фикрлар билдирилган. Мезбон мамлакат, Ветьнам ва яна бир қатор юртларда Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилишаётганини гувоҳи бўлдик. Айниқса, ўйин услуби, сифати ва умуман ҳалол ўйин кўрсатиш борасида ҳам бир қатор қулоққа ёқадиган изоҳларни кузатдик!

Ботирали Маҳкамов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » БАА - Ўзбекистон (1:5). Учрашувдан кейин, дунё бўйлаб нималар дейишмоқда?