Хабарингиз бор, эртага футбол бўйича Ўзбекистон ва Саудия Арабистон Олимпия терма жамоалари Таиландда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг ярим финали доирасида ўзаро баҳс олиб боришади.
Бугун мазкур баҳс олдидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.
“Бу ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин. Ярим финалга энг кучли жамоалар етиб келишган. Биз Саудия Арабистони жамоаси билан тўқнаш келамиз. Бу жамоада жисмоний ва техник жиҳатдан кучли ўйинчилар бор. Биз уларни яхши биламиз. Насиб қилса, бор эътиборимизни мазкур ўйинга қаратамиз”, – деди Любинко Друлович.
– БАА билан ўйинда биз бир кун кўпроқ дам олган эдик. Бу гал аксинча. Бу натижага таъсир қилиши мумкинми?
– Ўйлайманки, биз ўйинга тайёрмиз. Жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис ва шифокорларимиз катта иш олиб боришмоқда. Гапингиз тўғри, рақиб биздан бир кун кўпроқ дам олади. Шифокоримиз менга барча йигитлар ўйинга шай бўлишини таъкидлади.
– Ўтган учрашувда Ўзбекистон 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу жамоанинг ўйиндан ўйинга ўсаётгани ва яхши спорт формасига чиқаётганини англатадими?
– Ҳа, ҳақиқатдан ҳам ўйинимиз секин-аста яхшиланиб бормоқда. Лекин эртанги ўйин осон бўлмаслиги аниқ. Айтиб ўтганимдек, саудиялик футболчилар анча кучли. Ўз ўйинимизни кўрсата олсак, балки БААдагидек 4-5 та гол урмасмиз. Аммо якунда мақсадимизга ета олишимизга ишонаман.
– Асосий таркиб ўйинчиларини алмаштирмай майдонга тушириш эртанги ўйинда қийинчилик туғдирмайдими?
– Бир жиҳатга урғу бермоқчиман: қайси футболчилар жисмоний жиҳатдан ўйинга тайёр бўлса, шуларни танлайман. Майдонга тушадиган йигитлар ўйинга яқин қолганда аниқ бўлади. Бугун футболчиларнинг ҳолатини кўздан кечириб оламиз.
– Мусобақада ғолиб чиқиш мушкул вазифа. Чемпион унвонини ҳимоя қилиш қанчалик қийин?
– Олдиндаги ўйинлар биз учун қийин ва масъулиятли. Қўл остимдаги йигитлар билан финалга чиқишимизга ишонаман. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳозирда Ўзбекистон учун янги тарих яратишга яқин турибмиз. Мазкур ўйинда ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олишни мақсад қилганмиз.
– Яқинда Миллий терма жамоамиз айнан Саудия Арабистони билан ўйнаб, аламли мағлубиятга учраган эди. Эртага ўша хатоларни такрорлаб қўймаймизми?
– Футболчиларимиз майдонда бор кучини намойиш этса, ҳар қандай рақибни мағлуб этиш мумкин. Эртангги ўйин умуман бошқа. Унда
биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 22 январь, чоршанба куни финал йўлланмаси учун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 15:15 да бошланади.
Манба: olympic.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи