14:05 / 21.01.2020
2 703

"Ал Завра" устози: Биз "Бунёдкор"га қарши ўйинга тайёр эмасмиз

"Ал Завра" устози: Биз "Бунёдкор"га қарши ўйинга тайёр эмасмиз
ОЧЛ-2020 саралаши доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал Завра” учрашувидан олдинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Босим Қосим ва Муҳаннад Абдулраҳим иштирок этди.
- Бизни қийин ўйин кутиб турибди. Тан олиш керак, жамоам эртанги учрашувга тайёр эмас. Чунки Ироқда чемпионат уч ой олдин тўхтатилган. Бу орада биз ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушганимиз йўқ, - дейди Босим Қосим.

- Ўзбекистонда ҳам янги мавсум старт олгани йўқ. Қайсидир маънода ҳар иккала жамоа ҳам бир ҳолатда. Шу вазиятга нима дейсиз?
- Вазият ҳар хил, "Бунёдкор" БААда йиғин ўтказди. Бизнинг жамоа эса на Ироқда, на Ўзбекистонда ўртоқлик учрашуви ўтказмади. Бундан ташқари жамоамиз Ўзбекистонга иккига бўлинган ҳолда етиб келди. Уч нафар энг асосий футболчилар клубни тарк этди. Улардан икки нафари ҳужумчи эди. Аммо шунга қарамай "Ал Завра" Ироқнинг энг машҳур клуби, шу боис эртага ғалаба қозониб, ироқлик мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Рақибни ўрганиш жараёни қандай кечди?
- 15 йил олдин Ўзбекистонга келганман, ўтган йил ҳам "Эйр Форс" устози сифатида Ўзбекистонга келгандим. "Бунёдкор" ҳозир яхшироқ имкониятга эга. Ўзбек футболчилари ва ўзбек клублари ҳақида етарли маълумотга эгаман.

- Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказишингиз керак эди.
- Куни кеча биз "Оқ-тепа" билан ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз керак эди. Бироқ майдон ҳолати жуда ҳам ёмон эди. Шу боис "Оқ-тепа" билан ўйинни бекор қилдик. Футболчиларим жароҳат олишлари мумкин эди.

- “Бунёдкор”нинг беш футболчиси жамоада эмас, таркибда янгилар кўп. Бу ҳолат сизларга устунлик бермайдими?
- "Бунёдкор"нинг 5 нафар футболчиси айни пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан бирга эканлигини биламиз. Янги футболчилар келганлигини ҳам биламан. Иккала жамоага омад тилайман, эртага стадионга келадиган мухлисларга ҳам омад тилайман. Тўқнашув битта ўйиндан иборат. Ёш ва тажрибали футболчилар ёрдамида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ироқ футбол Федерацияси ва ироқлик футболчилар номидан ОФКга раҳмат айтаман. Улар ҳар қандай қийин ҳолатда Ироқни қўллаб-қувватлашади", - дейди Босим Қосим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ал Завра" устози: Биз "Бунёдкор"га қарши ўйинга тайёр эмасмиз