
БААда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Пахтакор» клуби яқинда швейцариялик тажрибали ҳужумчи Эрен Дердийокни қўлга киритган ҳолда таркибини янада кучайтиришга эришганидан хабарингиз бор.
Табиийки, унинг «Пахтакор»га ўтишида клуб бош мураббийи Шота Арвеладзе бош-қош бўлгани аниқ. Ниҳоят, у мақсадига эришиб, собиқ шогирдини қўлга кирита олди. Мураббий эса ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Дердийок ҳақида шундай ёзди:
- Биз Эрен Дердийокни қўлга киритганимиздан жуда бахтлимиз ва хурсандмиз. У жуда яхши ўйинчи. Майдонда қойилмақом ўйнай олади. Эрен жамоамиз учун ниҳоятда муҳим футболчига айлана олади. Фикрим шундайки, Дердийокнинг «Пахтакор»га ўтгани Суперлига учун ҳам жуда фойдали бўлади. Кўрасиз, унинг келиши «Пахтакор»га ҳам, чемпионатга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар