Бугун Таиланддаги U-23 Осиё чемпионатида ярим финал баҳслари бўлиб ўтади.
Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси финалга чиқиш ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун Саудия Арабистони билан тўқнаш келишади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 15:15да бошланади. Учрашув Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтади.
САУДИЯ АРАБИСТОНИ БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛ
Саудия Арабистони мусобақани Японияга қарши ўйинда 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Сўнгра Қатар билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этилди. Гуруҳдаги сўнгги учрашувда Сурия 1:0 ҳисобида таслим қилинди. Чорак финалда Саудия Арабистони мезбон Таиландни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга чиқди.
ЎЙИНОЛДИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ
“Бу ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин. Ярим финалга энг кучли жамоалар етиб келишган. Биз Саудия Арабистони жамоаси билан тўқнаш келамиз. Бу жамоада жисмоний ва техник жиҳатдан кучли ўйинчилар бор. Биз уларни яхши биламиз. Насиб қилса, бор эътиборимизни мазкур ўйинга қаратамиз.
Олдиндаги ўйинлар биз учун қийин ва масъулиятли. Қўл остимдаги йигитлар билан финалга чиқишимизга ишонаман. Биз бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ҳозирда Ўзбекистон учун янги тарих яратишга яқин турибмиз. Мазкур ўйинда ғалаба қозониб, Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олишни мақсад қилганмиз", - деди Друлович.
ҲАКАМЛАР
Унга кўра Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни япониялик Рюжи Сато бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Сато 1977 йилда туғилган ва 2009 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.
Рюжи Сато ушбу мусобақада Таиланд - Баҳрайн (5:0), Иордания - Вьетнам (0:0) ва Австралия - Сурия (1:0) ўйинларида бош ҳакам бўлиб ишлади.
U-23 Осиё чемпионати
Ярим финал
Саудия Арабистони - Ўзбекистон
22 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 15:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)
Қанот ҳакамлари: Жун Михара ва Хироши Ямаучи (иккиси Япония)
Тўртинчи ҳакам: Тожо Минору (Япония)
VAR ҳаками: Хироюки Кимура (Япония)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Иида Жумпей (Япония) ва Ма Нинг (Хитой)
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи