17:08 / 22.01.2020
2 782

ОЧЛ. «Бунёдкор» Ироқ жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этиб, ҳал қилувчи босқичга йўл олди

ОЧЛ. «Бунёдкор» Ироқ жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этиб, ҳал қилувчи босқичга йўл олди
Осиё чемпионлар лигаси иккинчи саралаш плей-офф ўйини доирасида «Бунёдкор» жамоаси Тошкентда Ироқнинг «Аз-Завра» клубини қабул қилди.

«Жар» стадионида кечган ўйинни Вадим Абрамов жамоаси ҳужумкор бошлади. 8-дақиқада шу куни дебютини нишонлаган Ҳумоюн Муртазоев пенальти ишлаган бўлса, яна бир дебютант Мурод Холмуҳаммедов одатдагидек рақиб посбонига имконият қолдирмади – 1:0.

Иккинчи бўлимни ҳам мезбонлар ҳужумкор бошлашди ва 46-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев жамоасидаги илк расмий ўйинида дастлабки голини киритди – 2:0.

Захирадан тушганига икки дақиқа бўлган Бобурбек Фарҳодов 78-дақиқага келиб ҳисобдаги фарқни йирик кўринишга олиб келди. Унинг зарбаси учинчи марта Жалол Ҳасан Ҳошим дарвозасидан ўрин олди – 3:0.

Учрашувнинг охирги дақиқаларида ҳам Вадим Абрамов жамоаси ҳужумкорликни тўхтатмади. Натижада, 85-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев ўз голи билан ўйиндаги дублини қайд этди – 4:0.

Учрашувнинг асосий вақти якунланишига икки дақиқа қолганида Аббос Қосим «Бунёдкор» дарвозасига гол уриб, ҳисобдаги фарқни қисқартира олди, холос – 4:1.

Ушбу ғалабадан кейин «қалдирғочлар» плей-офф босқичининг ҳал қилувчи ўйинига йўлланма олишди. Навбатдаги плей-офф баҳсида «Бунёдкор»га БААнинг «Ал-Айн» клуби рақиб бўлиб, ўйин 28 январь куни БААда ўтказилади.

Осиё Чемпионлар лигаси-2020
«Бунёдкор» - «Аз-Завра» (Ироқ) - 4:1
Голлар:
Мурод Холмуҳаммедов 8 (пен), Ҳумоюн Муртазоев 46, Бобурбек Фарҳодов 78, Ҳумоюн Муртазоев, 85 - Аббос Қосим, 88.
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдулжалилов, Суҳроб Ярашев (Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 74), Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов, Лутфулла Тўраев, Сардор Абдураимов, Суҳроб Иззатов (Бобурбек Фарҳодов, 76), Мурод Холмуҳаммедов, Селим Нурмурадов, Ҳумоюн Муртазоев.
Захирадагилар: Сарвар Каримов, Давронжон Эргашев, , , Баҳодир Пардаев, Ҳасан Йўлдошев, Фаррух Икромов.
«Ал Завра»: Жалол Ҳасан Ҳошим, Мустафо Муҳаммад, Муҳаммад Ридҳа, Аҳмад Фозил, Муҳаннад Абдулраҳим, Ҳусайн Ал Саиди, Ал Ҳасан Ҳуайиб, Маҳди Комил, Соломон Уильямс, Аббос Қосим, Стиве Нзамбе.
Захирадагилар: Фаҳад Толиб, Мустафо Маҳмуд, Аҳмад Жалол, Нажм Ал Қурайши, Али Раҳим Ал Аззави, Аъло Рад Ал Ҳамадони, Абдуллоҳ Абдуламир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. «Бунёдкор» Ироқ жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этиб, ҳал қилувчи босқичга йўл олди