17:45 / 22.01.2020
2 496

Босим Қосим: "Бугун йирик ҳисобдаги мағлубиятга лойиқ эмас эдик"

Босим Қосим: "Бугун йирик ҳисобдаги мағлубиятга лойиқ эмас эдик"
ОЧЛ-2020 саралаши доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Завра" (4:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Босим Қосим иштирок этди.
- Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан кейин "Ал Завра" бугун ғалаба қозониши мумкин деган хаёлга келиш мумкин эди. Бироқ биттагина хато қимматга тушди. Пенальтидан кейин ўйин ўзгариб кетди. Шундан сўнг ҳам ҳаракат қилдик, лекин фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида қилинган хато ўйинимизни бутунлай "синишига" олиб келди. Бу голдан сўнг ўйинни "ташлаб" юбордик. Бироқ айтишим мумкин, бугун бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятга лойиқ эмас эдик. "Бунёдкор"ни ғалаба ва навбатдаги босқич йўлланмаси билан табриклайман!

- Ҳақиқатдан ҳам бугунги учрашувга тайёр эмас эдик. Чунки уч ойлик танаффус катта муддат. Таркибдаги футболчиларни ярми бугунги баҳсга тайёрмаслиги иккинчи бўлимда ҳам сезилди. Йигитларни жисмоний ҳолати панд берди. Кеча матбуот анжуманида айтганим тактик ўйин эмас, рост гап эди.

- "Бунёдкор" жамоавий ўйин ташкил қилган. Бутун жамоа бир бўлиб ўйнади. Анвар Ғофуров ва Лутфулла Тўраев уларнинг етакчиси саналади. Бугун ҳам бу яққол сезилди.

- Таркибимизда Ироқ терма жамоасида ўйнайдиган икки нафар футболчи бор эди. Бири дарвозабон, иккинчиси олти ойлик жароҳатини даволатиб сафга қўшилган ўйинчимиз. Ўнг қанотдаги ҳимоячимиз жароҳатдан сўнг қайтган бўлсада ёмон ҳаракат қилмади. Дарвозабонга ўтказиб юборилган голлар учун эътироз йўқ. Чунки голларда ҳимоячилар кўпроқ хатога йўл қўйди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Босим Қосим: "Бугун йирик ҳисобдаги мағлубиятга лойиқ эмас эдик"