Любинко Друловичдан сўнг саудияликлар мураббийи Саад Али Ал Шеҳри матбуот-анжуманида учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
“Ҳозир ҳаяжондан бирор гап келмаяпти. 24 йилдан бери Олимпиада йўлланмасини кутаётган эдик. Бу билан бутун жамоамни табриклайман. Саудия Арабистони футболда Осиёдаги энг кучли жамоа бўлиб қайтмоқда”, – деди Саад Али Ал Шеҳри.
– Токио Олимпиадасига йўлланма олинганининг ўзи жамоани қониқтирадими?
– Бу биз учун биринчи қадам эди. Энди финал учун тайёрланамиз. Узоқ йилдан бери финалда ўйнамадик. Шундай экан, бор эътиборимизни энди ғалаба қозонишга қаратамиз.
– Агар учрашув сўнгида гол ура олмаганингизда ҳам шундай ўйнашда давом этармидингиз?
– Ўзбекистон мусобақанинг амалдаги ғолиби. Бу жамоада жуда кўп маҳоратли ўйинчилар йиғилган. Биз экстра-таймга ҳам секин тайёрланаётган эдик. Омад якунда биз томонда бўлди. Ўзбекистонга кейинги учрашувда омад тилайман. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»