Хитойнинг Уҳан шаҳрида бўлиб ўтиши лозим бўлган ёзги олимпиадага саралаш мусобақаси бекор қилинди. Бу ҳақда GoSport.uz хабар бермоқда.
22 январь куни Олимпиада саралаши бўйича ташкилий қўмита Осиё ва Океания минтақаси саралашида иштирок этиш бўйича аккредитациядан ўтган бокс федерацияларига мусобақа бекор бўлгани ҳақида хат юборган.
“Хитойда янги коронавирус келтириб чиқарган пневмония сабабли биз сизнинг хавфсизлигингиз ва саломатлигингизни ўйлаб ушбу мусобақани бекор қилишга қарор қилдик”, — дейилади хабарда.
Саралаш мусобақасининг янги манзили ва муддати борасида Олимпиада саралашига масъул ташкилотлар томонидан кейинроқ эълон қилиниши айтиб ўтилган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган хабарга кўра, 22 январ ҳолатига кўра, мазкур касаллик натижасида 9 киши ҳалок бўлган, 440 одам касалликка чалингани рўйхатга олинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»