Азиз Ғаниев Австралияга қарши ўйиндан олдин ОФК расмий сайтига интервью берди

Азиз Ғаниев Австралияга қарши ўйиндан олдин ОФК расмий сайтига интервью берди
Хабарингиз бор шу кунларда Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Финалга йўл олган Саудия Арабистони ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари Осиё учун ажратилган Олимпиаданинг 2 та йўлланмасига эга чиқишди. Олдинда 3-ўрин учун баҳс бор ва айнан мана шу ўйинда Олимпиада-2020да қитъамиз шарафини ҳимоя қиладиган учинчи жамоа аниқланади.

Мазкур ўйинга Ўзбекистон олимпиячилари жиддий ҳозирлик олиб боришмоқда. Бу ҳақда терма жамоамиз етакчиларидан бири Азизжон Ғаниев ОФК веб-сайти билан суҳбатда айтиб ўтди:

– Олдинда жуда муҳим ва масъулиятли ўйин кутиб турибди. Ўйиннинг аҳамиятини барчамиз яхши англаб турибмиз. Австралия билан ўйинда бор куч ва маҳоратимизни ишга солиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишга уринамиз.
Тўғри, осон бўлмайди. Рақиб ҳам анча кучли жамоа. Лекин улар билан ўйнаса бўлади. Айни пайтда бор диққат-эътиборимиз шу ўйинга қаратилган.

Ўзбекистонлик азиз мухлисларимизни бизни қўллашда давом этишларини истардим. Ишонинг, сизнинг далдангиз бизга янада куч беради. Олдиндаги муҳим учрашувда сиз – азиз ишқибозларимизни хурсанд қилиш учун майдонда боримизни берамиз
, – деди футболчи.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар