
3-14 февраль кунлари бокс бўйича Хитойнинг Ухань шаҳрида ўтказилиши белгиланган лицензион мусобақа хавфли коронавирус сабаб бекор қилинган эди. Ўзбекистон МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, мусобақа Иорданияга кўчирилган.
«Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон бокс федерациясига юборилган хатда маълум қилинишича, Осиё ва Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақа 3-11 март кунлари Иорданиянинг Оман шаҳрида ўтказиладиган бўлди» - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 17 январдан буён Ухань шаҳрида тайёргарлик кўраётган бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси коронавирус сабаб муддатдан аввал Тошкентга қайтиб келиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар