
Испания Ла Лигаси 21-туридан ўрин олган "Валенсия" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Месталья" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. 48-дақиқада Хорди Альбага тегиб тўп тер Штеген дарвозасидан ўрин олди ва шу тариқа ҳисоб очилди.
77-дақиқада эса Макси Гомес германиялик кипер билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Шу тариқа, каталонияликлар Кике Сетьен қўл остидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олишди.
Валенсия – Барселона 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 48, автогол Альба, 2:0 – 77 Макси Гомес.
Валенсия – Доменек, Гайя, Гарай, Габриэл Паулиста, Васс, Солер (Собрино, 90), Ферран Торрес, Кондогбиа, Коклен, Гамейро (Родриго, 59), Макси Гомес (Коста, 80).
Барселона – тер Штеген, Умтити, Пике, Серджи Роберто, Альба, де Йонг (Ракитич, 85), Бускетс, Артур (Видаль, 56), Фати (Кольядо, 85), Месси, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Пике (10), Умтити (43), Бускетс (52), Коклен (54).
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар