
«Милан» клуби бош мураббийи Стефано Пиоли ҳужумчи Златан Ибрагимович ҳақида гапириб ўтди.
«У жамоага қўшимча куч беряпти, унинг таъсири, таркибда бўлиши ва муносабатлари яхшигина устунликни келтириб чиқармоқда. Златан клубни ўстирмоқда, жамоадошлари у билан дарҳол тил топа олишди.
Ахир у сўнгги 10 йилликнинг энг кучли футболчиларидан биридир. Мен ундан кўп нарса кутгандим — дарҳақиқат керакли ва ақлли инсонга йўлиқдим», — деб айтиб ўтган Пиоли.
Эслатиб ўтамиз, Златан Ибрагимович миланликлар сафига қўшилганлан буён 4 ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритишга муваффақ бўлди.
Манба: uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар