17:04 / 26.01.2020
3 743

Ўзбекистонда чемпионлар ОТМларга синовларсиз қабул қилинади

Ўзбекистонда чемпионлар ОТМларга синовларсиз қабул қилинади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Фармонга кўра, мактаблар, ОТМлар камида биттадан устувор, истиқболдаги, ривожланаётган, шу жумладан, миллий спорт турларига ихтисослаштирилади.

2020 йил 1 февралдан:
- Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги уч йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган спортчи-ўқувчилар бюджетдан молиялаштириладиган ОТМларга (тиббиёт йўналишидан ташқари) қўшимча давлат гранти асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилинади;

“Болалар спорт ўйинлари”нинг жамоавий ўйин турлари бўйича республика босқичи:
- ғолибларига (1-ўрин) ОТМларга кириш имтиҳонларида соҳа бўйича мутахассислик фанидан максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи, 3 йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади;

- ғолиб ва совриндорларни (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари 1-ўрин учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг – 6 баравари, 2-ўрин учун – 4 баравари, 3-ўрин учун – 3 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади;

- мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган жисмоний тарбия фан олимпиадасининг ғолиб ва совриндорларини (1-3 ўрин) тайёрлаган жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт таълим муассасаларининг тренерлари малака аттестациясига жалб этилмасдан, уларга тегишли малака тоифалари тўғридан-тўғри берилади;

- олимпия спорт турлари бўйича республика (1-ўрин) ва халқаро мусобақаларда ғолиб чиққан ОТМ талабаларини тайёрлаган жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги кафедралар ўқитувчиларига навбатдаги илмий унвонлар (доцент, профессор) тўғридан-тўғри берилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда чемпионлар ОТМларга синовларсиз қабул қилинади