U-23 Осиё чемпионати. Ж.Корея 114-дақиқадаги гол эвазига Саудияни таслим этди

Таиландда бўлиб ўтган 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилиги ўз якунига етди.
Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи баҳси Ж.Корея ҳамда С.Арабистони олимпиячилари ўртасида ўтказилди.
Беллашувнинг асосий бўлимларида ҳисоб очилмади. Экстра таймларнинг иккинчисида эса кореяликлар стандарт вазиятга эга бўлишди. Ли Дон Гённинг жарима зарбасидан узатган тўпини Чон Таэ Ук боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа, мазкур гол Ж.Кореяга минимал ғалаба ҳамда мусобақадаги илк титулни келтирди. Саудияликлар эса иккинчи маротаба кумуш медалларини (аввалгиси 2013) қўлга киритишди.
Ж.Корея – С.Арабистони 1:0 (0:0, 0:0, 0:0, 1:0)
Гол: Чон Таэ Ук 114

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи баҳси Ж.Корея ҳамда С.Арабистони олимпиячилари ўртасида ўтказилди.
Беллашувнинг асосий бўлимларида ҳисоб очилмади. Экстра таймларнинг иккинчисида эса кореяликлар стандарт вазиятга эга бўлишди. Ли Дон Гённинг жарима зарбасидан узатган тўпини Чон Таэ Ук боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа, мазкур гол Ж.Кореяга минимал ғалаба ҳамда мусобақадаги илк титулни келтирди. Саудияликлар эса иккинчи маротаба кумуш медалларини (аввалгиси 2013) қўлга киритишди.
Ж.Корея – С.Арабистони 1:0 (0:0, 0:0, 0:0, 1:0)
Гол: Чон Таэ Ук 114

Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…