Кеча бўлиб ўтган "Ал Айн" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг "қалдирғочлар" бош мураббийи Вадим Абрамов қуйидаги фикрларни билдирди.
- Ўйинни ҳамма кўрди. Нима дейишим мумкин? Саволлар бўлса беринглар жавобини айтаман, - дея ўз фикрини бошлади Абрамов.
- Мавсум ҳали бошланмагани "Бунёдкор"га ўз таъсирини кўрсатдими?
- Доим шундай бўлиб келган, аммо бу сафар ҳам фақат ижобий натижадан умид қилгандик. Жамоам яхши ўйин кўрсатмади, буни тан оламан. "Ал Айн" бизга қараганда анча яхши ҳаракат қилди.
- Мағлубият жамоага қаттиқ таъсир қиладими?
- Менимча, таъсир қилмайди, чунки бизда мавсум 28 февралдан бошланади. Унгача эса жамоа ўзига келиб олади. Сафимизда ёшлар кўп ва бундай катта ўйинда иштирок этиш уларга яхши мактаб бўлади.
- Плей-офф босқичи январда ўтказилади ва бу Ўзбекистон клубларига таъсир ўтказиб келяпти. ОФК тақвим тузишда хатоликка йўл қўйган деб ҳисоблайсизми?
- Осиё чемпионлар лигасини ОФК ўтказади, биз эса тақвимни ҳурмат қилган ҳолда ўйинларда майдонга тушамиз. Агар тақвим нотўғри десам, бу баҳона бўлиб қолиши мумкин. Лекин ростини айтганда мавсум бошланмагани барибир роль ўйнайди.
- "Ал Айн" ҳақида нима дея оласиз?
- Бу жамоа гуруҳда қандай ўйин кўрсатади буни билмайман. Лекин шуни айтишим мумкин, "Ал Айн" менга у қадар кучли бўлиб кўринмади. Тошкентда "Ал Завра" билан ўйнаганимизда ироқликлар кучлидек кўринганди.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи