Ўтган йил бўлиб ўтган Кўрфаз Кубогидан сўнг Уммон термаси бош мураббийи ишдан бўшатилганди.
Ўшанда жамоани нидерландиялик Эрвин Куман бошқарарди. Яқинда Уммон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Уммонликларни ЖЧ-2022 саралаш босқичининг кейинги учрашувларида Бранко Иванкович бошқаради.
Маълумки, Иванкович "Персеполис" клуби билан эришган муваффақиятлари орқали ном қозонган. Хорватиялик мураббий дастлабки матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдирди:
- "Бизда ниятлар кўп, лекин энг асосийси жаҳон чемпионатига чиқиш. Шунингдек, 2023 йилги Осиё Кубогига ҳам боришни мақсад қилганмиз. Биз қисқа ва узоқ муддатли режалар тузамиз. Ўйлайманки, тез орада Уммон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланади".
Айни пайтда Уммон терма жамоасми ЖЧ-2022 саралашининг "E" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа янги мураббий қўл остида илк расмий ўйинини 31 март куни Афғонистонга қарши ўтказади. Унгача эса 14 февралда уммонликлар Мьянма билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди