Фото: Yandex Photos
Россиялик яккакурашчи Умар Нурмагомедов UFC билан шартнома имзолади. Бу ҳақда унинг амакиваччаси Ҳабиб Нурмагомедов Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.
«UFC’да ҳаётимнинг янги саҳифасини очяпман. Ёнимдаги барчага раҳмат айтаман. Сизларни уялтириб қўймайман», — дейди Умар.
24 ёшли Умар Нурмагомедов MMA’да 12 жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғолиб чиққан. У сўнгги бор Тошкентда ўтган GFC 20 кечасида Брайан Гонсалесни мағлуб этиб, чемпионлик камарини ҳимоя қилганди. Жангдан сўнг Умар UFC’да дебют қилмоқчи эканини маълум қилганди.
Айрим хабарларга кўра, Умар Нурмагомедов 19 апрель куни бўлиб ўтадиган UFC 249 мусобақасида дебют қилиши мумкин. Шу куни Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонга қарши жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ҳабибнинг яна бир амакиваччаси Абубакар Нурмагомедов UFC’да дебют қилган ва кутилмаганда Давид Завадега ютқазиб қўйганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди