
Фото: Google Images
Россиянинг Калининград шаҳри 1 февраль, шанба куни, профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилмоқда.
-58,9 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Шукуржон Раҳимов проф рингдаги дебют жангини ЖАРдан бўлган Рипфумело Чиквамбанага (6-3-0, 4 КО) қарши ўтказди.
6 раунд тўлиқ давом этган жангда ҳакамлар бир овоздан Шукуржон Раҳимовнинг ғалабасини қайд этди.
Шу тариқа 2019 йилги Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори Шукуржон Раҳимов профессионал боксдаги дебютини ғалаба билан бошлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг