Маълумки, охирги пайтларда Муборакнинг “Машъал” клубига янги бош мураббий сифатида кимни тайинланиши кўпчиликни қизиқтириб келаётганди. Боиси, ўтган йили про-лигада “Машъал”га бош мураббийлик қилган Асрор Алиқуловда “Про” лицензияси йўқлиги сабабли у Суперлигада ушбу лавозимда ишлай олмасди. Натижада Асрор Чориевич жамоа билан хайрлашганди.
“Машъал” эса бош мураббий лавозимига хориждан мутахассис излаётгани ҳеч кимга сир эмасди. Бу борада клуб раҳбарияти ҳам европалик мураббийлар билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилганди. Лекин кейинчалик воқеалар ривожи бошқача тус олди ва раҳбарият жамоага ўзимиздаги таниқли мутахассислардан бири тажрибали Виктор Жалиловни таклиф қилишни маъқул топишди.
Ўтган йили “Локомотив” жамоасида фаолият олиб борган ушбу мураббийни ҳамма яхши танийди. У ўз вақтида “Машъал” клубида ҳам самарали иш олиб борганини ишқибозлар ҳали унутишмаган бўлса керак. Муборакликлар эса Жалилов билан яна бир бор ҳамкорлик қилишга бел боғладилар. Лекин гап шундаки, Виктор Романович бош мураббийлик лавозимида ишласа ҳам натижа учун жавобгар ҳисобланмайди. Бу борада Дилявер Ваниев барча масъулиятни ўз бўйнига олади. Жалилов эса бу борада унга ўз маслаҳатлари билан кўмаклашади. Умуман олганда, мураббийлар штабида Дилявер Ваниев, Виктор Жалилов ва Ботир Қораев биргаликда иш олиб борадилар.
Шунингдек, таркибга бир қатор легионер ўйинчилар ҳам қўшилишган. Маълум бўлишича, улар Европа ва Африкадан келишган. Жамоа аъзолари Муборакдаги йиғинни якунлаб 3 февралдан Тошкентда навбатдаги тайёргарлик босқичига киришадилар. У ерда эса бир қатор назорат учрашувлари ҳам ташкиллаштирилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди