"Ҳумо" бош мураббий Евгений Попихин жамоасининг Санкт-Пебербургнинг "Динамо" клубига бой берилган баҳси (2:5) ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
"Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Чемпионат лидерига қарши ўйнадик. Албатта, жамоа анча тезкор эди. Оч. Дарвозабонларимиз бугун яхши ҳаракат қилишганларидан хурсандман. Йигитлар таслим бўлишмади. Ҳисоб 2:4 бўлиб турган вақтда ўйинни қутқаришга умид бор эди, аммо бешинчи шайба уларни чилпарчин этди. Бизда шундай сериялар бор: икки учрашувда ғалаба қозониб, бир марта мағлуб бўламиз. Ғалабали серияни узоқ қила олмаяпмиз. Ишлашда давом этамиз.
- Биринчи даврда "Ҳумо" хоккейчилари имконияти чеклангандек ҳаракат қилишди. Нима, улар рақибни мағлубиятга учратишга ишонишмадими? Ваҳоланки Питердаги баҳсда буллитлар сериясида мағлуб бўлинган эди холос.
- Йўқ, биз рақибни қўйиб юбордик. Улар қандай ўйнашларини аниқ билишган. Чемпионатда бу каби учрашувлар бўлиб туради. Танаффусда нималарнидир ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўрдим. Ҳаттоки дарвозабонни ҳам алмаштирдим. Тўртинчи ҳал қилди. Ҳоккейда ҳамма нарса тез ўзгаради. Умид бутунлай ўлган бўлсада, ўйинни қутқариб қолиш мумкин. Канадаликлар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қай тарзда мағлуб этганини эсланг. Бизга охиригача ишонадиган, ишлайдиган йигитлар керак. Бугун айнан шундайлар етишмади.
- Бугун "Ҳумо-Арена"даги энг ёмон биринчи даврни кўрдик. Биз "Звезда", "Югра" ва "Рубин" сингари кучли жамоаларга қарши ўйинларни ҳам кўрган эдик. Аммо унда кучли кураш бўлган эди. Воронин курашмоқда, Смияргин ажойиб ўйнамоқда, уларга эътироз йўқ. Бугун ҳимоячиларга нималар бўлди?
- Бояги савол. Эртага йигитлар билан шуғулланамиз. Биз беллашувларга олдиндан тайёргарлик кўрамиз. "Динамо" ҳужумда яхши ўйнади. Биз ўз зонамизда зич ҳаракатланиб, тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтишимиз лозим эди. Биз уларни ёпмадик. Бу эса ҳоккейчиларнинг даражасидан дарак. Иккита баҳсда ғалаба қозониб, кейин бошланади... Улар ҳар қандай жамоага қарши ҳар нарсани қила оламан деб ўйлашади. Ҳимояда жуда суст ўйнадик. Айримларнинг бундай ҳаракати эса мени ҳайрон қолдирди. Ва яна бу ҳоккей. Тушуниш ва ишлашда давом этамиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди