
UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазизнинг маълум қилишича, саудияликлар Ҳабибнинг америкачилик боксчи Флойд Мэйвезер билан жанг ўтказишига катта қизиқиш билдиришмоқда.
Абдулазизнинг айтишича, агарда доғистонлик 31 ёшли спортчи Ар-Риёд (Саудия Арабистони пойтахти)да Мэйвезер билан жанг ўтказишга кўнса, гонорари миқдори 100 млн. доллар бўлади.
Менежернинг қўшимча қилишича, саудияликлар Нурмагомедовнинг Макгрегорга қарши жанги ҳам Ар-Риёдда ўтказилишидан умидвор, бунинг учун ҳам 100 млн. доллар таклиф этишяпти.
Ҳабиб Нурмагомедов 19 апрель куни америкалик Тони Фергюсонга қарши UFC мутлақ чемпионлиги учун октагонга кўтарилади. Шу ташкилот раҳбари Дана Уайт россиялик спортчи ғалаба қозонган тақдирда ирландиялик Конор Макгрегор билан реванш жанги ўтказилишидан умидвор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар