Ўзбекистон Республикаси президенти “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистонда қишки спорт турларини 2020–2023 йилларда ривожлантириш дастури тасдиқланди.
Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
- Инвестиция дастури доирасида назарда тутиладиган маблағлар;
- спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутиладиган Давлат бюджети маблағлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, жамғармалар, спорт федерациялари (уюшмалари), клублари, хорижий инвесторлар, жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари маблағлари;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
- қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
2023 йил 1 январга қадар Қишки спорт турлари ассоциацияси, Хоккей федерацияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, қишки спорт турлари бўйича профессионал клублари ва нодавлат болалар спорт мактаблари:
- мол-мулк солиғи ҳамда жалб қилинган хорижий спортчилар ва мутахассисларнинг даромадларига ижтимоий солиқ ставкаларини 50 фоизга камайтирилган ҳолда тўлайди;
- қишки спорт турлари бўйича спорт объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари, инвентарлари ва махсус профессионал спорт кийимлари, транспорт воситалари, шу жумладан, махсус транспорт воситаларини олиб кирганлик учун божхона божи тўлашдан озод қилинади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг:
- 2020 – 2023 йилларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ҳудудларда халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий спорт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган енгил конструкцияли ёпиқ муз қопламали майдонларни қуриш;
- қишки спорт турлари бўйича хорижий мутахассис ва тренерларни ишга жалб қилиш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида белгиланган тартибда хизмат уйлари сифатида уй-жой ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Белгилаб қўйилишича, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида барпо этиладиган ёпиқ муз қопламали майдонларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари мажбурий тартибда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилади.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
- Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат таълим йўналишига 2020/2021 ўқув йили учун ажратилган қабул параметрларини йўналишлар бўйича тақсимлашда қишки спорт турлари учун ўрин ажратилишини таъминлайди;
- 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида қишки спорт турлари кафедрасини ташкил қилади;
- Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда 2020 йилнинг якунига қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги “Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази” давлат корхонасининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Белдирсой” спорт базасида халқаро ва республика даражасидаги мусобақаларни ўтказиш учун енгил конструкцияли бино ва иншоотлар барпо этиш, йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, дор йўлини замонавий анжом, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш ишларини амалга оширади;
- Қишки спорт турлари ассоциацияси ва Хоккей федерацияси билан биргаликда президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олиш, стажировкадан ўтиш ва малака ошириш дастурлари бўйича очиқ стипендия танловларида қишки спорт турлари бўйича профессор-ўқитувчилар таркиби ва тренерларнинг фаол иштирокини таъминлайди.
Қишки спорт турлари ассоциацияси, Хоккей федерацияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, қишки спорт турлари бўйича профессионал клублар ва нодавлат болалар спорт мактабларига олти ойдан кўп бўлган муддатга тузилган шартномалар асосида жалб қилинган хорижий спортчилар ва мутахассислар Ўзбекистон солиқ резиденти деб ҳисобланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимидаги “Оромгоҳ” давлат унитар корхонасининг Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чимён қишлоғида жойлашган иккита дор йўли ҳамда чанғида учиш трассасини тегишли ҳудуди билан биргаликда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи